UZ | RU | EN
Avita Ўзбекистoн Ўсиш Маҳсулот Бизнинг ҳамкорлар
Ўсиш

"Avita" -компаниясининг кадрлар сиёсати қуйидаги тамойилга асосланади: сифатли хизматлар, фақатгина сифатли шароитларда меҳнат қилаётган сифатли персонал томонидан тақдим этилиши мумкин.

Профессионал кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилади. Мазкур жараён номзодларни дастлабки танловидан бошланади ва уларнинг профессионал бўлиб етишгунларига қадар давом этади. Ушбу мақсадга эришиш учун, мунтазам ва муддатли курслар ўтказилади. Курслар ва тренинглар нафақат "Avita" компанияси томонидан, балки бошқа профессиоал тренинг компанияларининг мутахассислари томонидан ҳам ўтказилади. Курслар қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилади: фармацевтика асослари, фармацевтик маркетинг, иш алоқаси кўникмалари ва ҳ.к.

Ходимларининг профессионал ривожланиши билан бирга, "Avita", ёш жамоанинг маданий ривожланиши, фаол дам олиши ва бўш вақтининг самарали ўтказилишига ҳам эътибор беради. Бунинг учун спорт тадбирлари, тарихий жойларга экскурсиялар ва сайрлар, театрлар ва концертларга ташрифлар уюштирилади.

Бугун, "Avita" оддий иш жойи эмас, балки бу “Соғлом ҳаёт учун” шиори остида бирлашган дўстона жамоадир.

CV юбориш

Вakансиялар

Янгиликлар
Янгиликлар архив
Халкаро ва миллий анжуманлар эьлонлари
Copyright © 2012. AVITA! Barcha huquqlar himoyalangan. Rivojlangan   veb studio Lider;